Мажлисга сайловлар: 12 миллиондан ортиқ сайловчи рўйхатга олинган

None
ASTANА. Кazinform – Марказий сайлов комиссиясида 12 032 550 сайловчи рўйхатга олинди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

«Қозоғистон Республикасининг «Сайлов тўғрисида»ги қонунига кўра, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари сайловчилар рўйхатини тузиши шарт. Қонунга кўра, ҳудудий сайлов комиссияси сайловчилар рўйхатини ўз вақтида қабул қилиб, назоратда ушлаб туриши лозим. Сайловчиларнинг рўйхати икки кун ичида электрон шаклда Марказий сайлов комиссиясига тақдим этилди. Ҳар бир сайловчи маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органида сайловчи сифатида рўйхатдан ўтиш ҳуқуқига эга. Агар фуқаро сайловга қадар 30 кун ичида ўз яшаш жойида бўлмаса, у турган жойда рўйхатдан ўтиши ва сайловда қатнашиши мумкин», — деди Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари Константин Петров.

Унга кўра, сайловчилар рўйхатини тузиш бўйича 17 310 та мурожаат келиб тушган бўлиб, натижада 48 001 нафар фуқаро сайловчи сифатида рўйхатга олинган.

«Сайловчилар рўйхатини тузиш жараёнида республика бўйича 12 032 550 нафар сайловчи рўйхатга олинди. 4 мартдан бошлаб қозоғистонликлар ўзларининг сайловчилар рўйхатида бор-йўқлигини ва бу рўйхатнинг тўғрилигини текшириши мумкин», - деди у.

Эслатиб ўтамиз, 19 март куни Мажилис ва маслиҳат депутатлари сайлови бўлиб ўтади.

Муаллиф: Даулет Изтилеу


Сўнгги хабарлар
telegram