Мажилис “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги қонун лойиҳасини маъқуллади

Мажилис “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда маъқуллади, деб хабар беради Kazinform.

Мажлис “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги қонун лойиҳасини маъқуллади
Фото: Виктор Федюнин/Kazinform

Ҳужжатни тақдим этган ҚР Маданият ва ахборот вазири Аида Балаева давлат органларининг ОАВнинг расмий сўровларига жавоб бериш муддатини 7 кундан 5 кунга қисқартириш нормаси Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти томонидан ижобий баҳоланганини айтди.

“Қонун лойиҳасига “Оммавий ахборот воситалари”, “грант”, “ягона медиа платформаси”, “Журналистлар ҳуқуқлари бўйича миллий ҳисобот” тушунчалари киритилган”, – деди вазир.

А.Балаеванинг таъкидлашича, қонун лойиҳасида қуйидаги нормалар таклиф этилмоқда:

  1. Оммавий ахборот воситалари материалларининг даъво муддатини уч йил қилиб белгилаш;
  2. ОАВ сўровларини кўриб чиқиш муддатини етти иш кунидан беш иш кунига қисқартириш;
  3. Журналистларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш бўйича миллий ҳисобот тайёрлаш.
  4. Матбуот картасини киритиш;
  5. Маҳаллий телерадиоешиттириш йўлдош операторлари харажатларининг бир қисмини субсидиялаш;
  6. 2025 йилдан бошлаб республика даражасида грант маблағларига ўтиш;
  7. Оммавий ахборот воситаларининг хабар бериш механизмини такомиллаштириш;
  8. Оммавий ахборот воситалари фаолиятини ўз-ўзини тартибга солиш масалалари бўйича жамоатчилик-касбий кенгашларни ташкил этиш.

Муҳокамада қайд этилган фикр ва таклифларни депутатлар ҳам, вазир ҳам иккинчи ўқишдан олдин батафсил ишлаб чиқди ва уларнинг ҳар бири бўйича қўшма қарор қабул қилиш тўғрисида хулосага келди.

Сўнгги хабарлар