16:11, 02 Октябрь 2024 | GMT +5
Мажилисда ЕОИИ ва Эрон ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги ҳужжат кўриб чиқилади
ASTANA. Kazinform - Парламент Мажилисига “Бир томондан, Евроосиё иқтисодий иттифоқи ва унга аъзо давлатлар, иккинчи томондан, Эрон Ислом Республикаси ўртасидаги эркин савдо тўғрисидаги битимни ратификация қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси киритилди.
“2023 йил 25 декабрда Санкт-Петербургда мазкур келишув тасдиқланди. Ҳужжатнинг мақсади - савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, ҳамкор мамлакатлар бозорларига товарларни олиб чиқиш ва ЕОИИ мамлакатларига инвестицияларни жалб этиш учун қулай шарт-шароитлар яратишдан иборат. Шу нуқтаи назардан, Парламентнинг Иқтисодий ислоҳотлар ва минтақавий ривожланиш қўмитаси ушбу қонун лойиҳасини якунлаш учун тайёр”, — деди Парламент депутати Нуртай Сабильянов палатанинг ялпи мажлисида.