16:39, 17 Январь 2024 | GMT +5
Мажилис раиси ҚР Парламенти палаталарининг қўшма мажлисини ўтказиш тўғрисидаги фармойишни имзолади
ASTANA. KAZINFORM - Қозоғистон Республикаси Мажилиси раиси Ерлан Қошанов Қозоғистон Республикаси Парламенти палаталарининг қўшма мажлисини чақириш тўғрисидаги фармойишни имзолади, деб хабар беради Kazinform Мажилис матбуот хизматига таяниб.

“Қозоғистон Республикаси Конституциясининг 58-моддаси 4-банди 2) кичик бандига мувофиқ, Қозоғистон Республикаси Парламенти палаталарининг қўшма мажлиси 2024 йил 19 январь куни соат 10:00 да Астана шаҳрида чақирилсин”, - дейилади фармойиш матнида.