Мажилис раиси Қирғизистон Республикаси Президенти билан учрашди

ASTANА. Kazinform – Қозоғистон Парламенти Мажилиси раиси Ерлан Қошанов Қирғизистон Республикасига расмий ташрифининг иккинчи кунида Президент Садир Жапаров билан учрашди, дея хабар бради Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажилиси матбуот хизмати.

Қошанов - Жапаров
Фото: М.Жумабеков

Мажилис спикери Қирғизистон раҳбарига Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказди. Шунингдек, у Садир Жапаровнинг қардош халқлар ўртасидаги дўстлик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлашга қўшган улкан ҳиссасини таъкидлади.

Қошанов - Жапаров
Фото: М.Жумабеков

 

Ерлан Қошанов Марказий Осиё айни пайтда бутун минтақа сифатида янги ривожланиш даврини бошдан кечираётганига ,бу даврни Қозоғистон Президенти “Марказий Осиё Ренессанси” деб атаганига эътибор қаратди. Мажилис раиси парламентлар давлат раҳбарлари томонидан қабул қилинган “Марказий Осиё-2040” минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш концепциясини амалга оширишда фаол иштирок этиш ниятида эканини айтди.

Қирғизистон Президентига Жогорку Кенеш раиси Нурланбек Шакиев билан учрашув ҳамда Қирғизистон Республикаси Жогорку Кенеши билан Қозоғистон Республикаси Парламенти ўртасидаги ҳамкорлик бўйича Парламентлараро кенгашнинг иккинчи мажлиси якунлари ҳақида маълумот берилди. Мажилис спикери икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлашда кенгаш фаолияти муҳимлигини таъкидлади.

Қошанов
Фото: М.Жумабеков

 

– Парламентлараро кенгаш Қозоғистон ва Қирғизистон ўртасидаги сиёсий мулоқот ва ўзаро англашувни янада чуқурлаштиришга ҳисса қўшади. Биз унинг самарадорлигини кўрамиз. Кеча биз қирғизистонлик ҳамкасбларимиз билан савдо-иқтисодий, сармоявий ва маданий-гуманитар ҳамкорликнинг келажагини муҳокама қилдик. Биз чегара назорати, сув ва энергетика хавфсизлиги соҳасидаги ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратдик. Шу билан бирга, Кенгашимиз қонун ижодкорлиги фаолиятида ўзаро тажриба алмашиш, юзага келган масалалар юзасидан шошилинч қарорлар қабул қилиш, парламентларимиз депутатлари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга катта имконият яратмоқда, – дейди Ерлан Қошанов.

Мажилис спикери Қирғизистон Республикасига Туркий давлатлар ташкилотига бўлажак раислик фаолиятида муваффақиятлар тилади ҳамда икки давлат депутатларининг ТУРКПА, КХШТ ПА, МДҲ ПА каби халқаро майдонлар ва минтақа учун янги форматдаги “Марказий Осиё – Корея Республикаси” Парламент спикерларининг кенгашида келишилган ишларни таъкидлади.

Жапаров
Фото: М.Жумабеков

 

Қирғизистон Республикаси раҳбари Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевга салом йўллаб, Қозоғистонда унинг раҳбарлигида амалга оширилаётган сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларни юқори баҳолади.

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон Республикасига расмий ташриф доирасида Мажилис ва Жогорку Кенеш депутатларининг икки томонлама учрашуви бўлиб ўтди. Қирғизистон Республикаси Жогорку Кенеши ва Қозоғистон Республикаси Парламенти ўртасидаги ҳамкорлик бўйича Парламентлараро кенгашнинг иккинчи йиғилишида кенгаш тўғрисидаги низом қабул қилинди.

Сўнгги хабарлар