Мажилис Қирғизистонга оид ҳужжатни маъқуллади

«Қирғизистон Республикасининг Евроосиё иқтисодий иттифоқига қўшилиши тўғрисидаги ўтиш даври қоидаларига кўра, Қирғизистон Республикаси 24 ой муддатда ЕОИИ божхона чегарасидаги барча ўтказиш пунктларини турар жой ва моддий-техник жиҳозлар билан таъминлаш мажбуриятини олди. Қирғизистон томони кўрсатилган муддатда муваффақиятга эриша олмади. Шу муносабат билан 2018 йил 14 май куни давлат раҳбарлари «24 ой»дан «48 ой»га, яъни 2019 йил 12 августга қадар ўзгартириш тўғрисидаги баённомани имзоладилар. Бироқ кўрсатилган вақт Қирғизистон томони учун етарли бўлмади. Шу нуқтаи назардан, 2019 йилнинг 29 май куни Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилиши доирасида давлат раҳбарлари «48 ой»дан «72 ой», яъни 2021 йилги 12 августга қадар муддатни ўзгартириш тўғрисидаги баённомани имзоладилар», — деди бош вазир ўринбосари-молия вазири Ерулан Жамаубаев.
Бироқ Қирғизистон томони бу даврда ҳам юқоридаги вазифаларни бажара олмади.
Шу боис 2022 йил 19 апрелда «72 ой»дан «96 ой»га, яъни 2023 йил 12 августга қадар ўзгартириш тўғрисида баённома имзоланди. Баённомани «72 ой»дан «96 ой»га ратификация қилиш мамлакатимиз учун ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий оқибатларга олиб келмайди ва республика бюджетидан маблағ ажратишни талаб қилмайди», — деди вазир.
Муаллиф: Руслан Ғаббасов