Маймун чечаги қайд этилган мамлакатлар орасида АҚШ етакчилик қилмоқда
Касалликка чалинган америкаликлар сони Испаниядаги 3100 та ва Германияда 2352 тадан ошади. Дунё бўйлаб бу касаллик 75 мамлакатда 18 100 га яқин одамда аниқланган. Улар орасида 17,8 мингдан ортиқ одам ушбу касаллик илгари қайд этилмаган мамлакатларда касалланган.
Соғлиқни сақлаш мутахассисларининг таъкидлашича, АҚШда маймун чечаги билан касалланганлар сони расмий рўйхатга олинганлар сонидан анча кўп. Шунинг учун ҳукумат синов ва эпидемиологик назоратни кучайтирмоқда.
Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари директори Рошель Валенскининг сўзларига кўра, маймун чечаги белгилари одатда вирусга дучор бўлганидан кейин уч ҳафта ичида пайдо бўлади. Шу сабабли, июл ва август ойларида касалланганлар сони ортиши мумкин.
Техасдаги болалар касалхонасининг махсус изоляция бўлимининг тиббий директори доктор Эми Аррингтоннинг айтишича, одам лифт тугмачасини босганда ёки савдо марказида кимнингдир ёнидан ўтиб кетса, маймун чечаги юқмайди. Вирус фақат узоқ вақт яқин алоқада бўлганда юқади - агар касаллик юқтирган одамнинг терисидаги юқумли жой билан алоқа қилса, у касал одамнинг кийим ва чойшаб билан алоқа қилганда юқиши мумкин.
Фото: аbcnews.gо.cоm