13:12, 02 Август 2022 | GMT +5
Маймун чечаги: Калифорния ва Иллинойсда фавқулодда ҳолат эълон қилинди
NUR-SULTAN. Kazinform – Маймун чечаги вируси сабабли АҚШнинг Калифорния ва Иллинойс штатларида фавқулодда ҳолат эълон қилинди, деб хабар қилмоқда Kazinform NBC News телеканалига таяниб.
Фавқулодда ҳолат штатларни касаллик билан курашиш учун барча мавжуд соғлиқни сақлаш ресурслари билан таъминлайди. Губернаторлар маъмуриятига кўра, штатлар вакциналарни шошилинч равишда сотиб олишлари мумкин бўлади ва уларнинг соғлиқни сақлаш бўлимларига вакциналарни тарқатиш учун тўлиқ ваколат берилади. Ўтган ҳафта Нью-Йорк штатида маймун чечаги эпидемияси сабабли фавқулодда ҳолат эълон қилинганди.
АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари маълумотларига кўра, Нью-Йорк (1390), Калифорния (827) ва Иллинойс (520) маймун чечаги билан касалланганлар сони энг юқори бўлган штатлардир.
Фото: Jessica Christian / San Francisco Chronicle via AP file