10:10, 10 Май 2023 | GMT +5
Май ойида Қозоғистоннинг VI ёзги Паралимпия ўйинлари бўлиб ўтади
ASTANА. Кazinform – 2023 йилнинг 11 майидан 30 майига қадар Қозоғистоннинг Алмати, Астана ва Ақтўбе шаҳарларида VI ёзги Паралимпия ўйинлари бўлиб ўтади, деб хабар беради Kazinform Имконияти чекланган шахслар учун спорт тайёрлаш марказига таяниб.

Марказ хабарига кўра, мусобақада мамлакатнинг 20 вилоятидан 10 та спорт тури бўйича 1000 нафардан ортиқ спортчи иштирок этади.
Ақтўбеда 24 ва 30 май кунлари тантанали очилиш ва ёпилиш маросимлари бўлиб ўтади.
Мазкур ўйинлардан кўзланган асосий мақсад имконияти чекланган шахсларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этишдан иборат.