08:12, 30 Апрель 2024 | GMT +5
Май ойида Гамбия пойтахтида Ислом ҳамкорлик ташкилоти саммити бўлиб ўтади
ASTANA. Kazinform - 4-5 май кунлари Гамбия пойтахти Банжул шаҳрида Ислом ҳамкорлик ташкилотининг 15-чи саммити бўлиб ўтади. Бу ҳақда ҚР Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияров маълум қилди.

“Тадбир давомида томонлар минтақавий ва халқаро кун тартибидаги масалалар, жумладан, Яқин Шарқдаги тинчлик жараёнига кўмаклашиш, халқаро терроризм ва исломофобияга қарши курашиш, ташкилотга аъзо мамлакатларда қашшоқликка барҳам бериш ва барқарор ривожланиш масалалари, шунингдек, ташкилотни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама этишни режалаштирмоқда”, - деди Ойбек Смадияров вазирликнинг ҳафталик брифингида.
Тадбирда Қозоғистондан Ташқи ишлар вазири ўринбосари Алибек Бақаев иштирок этади.