Мавжуд кўп босқичли пенсия тизимини қолдирган маъқул – ҚР Бош вазири

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов амалдаги кўп босқичли пенсия тизимини қўллаб-қувватлайди, деб хабар беради Kazinform.
None
None

«2023 йилдан бошлаб иш берувчининг мажбурий пенсия бадалларининг жорий этилиши келгусида пенсия тўловларининг ошишига сезиларли ҳисса қўшади. Жаҳон тажрибаси ва маҳаллий амалиётимиз молиялаштиришнинг диверсификацияланган манбаларига эга бўлган амалдаги кўп босқичли пенсия тизимининг барқарорлигини кўрсатди. Келгусида жамғариб бориладиган компонент пенсия тўловларини таъминлаш тизимининг асосий даражасига айланади», — деди Алихан Смаилов депутатлик сўровига жавобан.

Унга кўра, бугунги кунда Ягона жамғариб бориладиган пенсия жамғармасидаги пенсия жамғармалари ҳажми 12,9 триллион тенгени ташкил этади, фаол бадал олувчиларнинг шахсий пенсия ҳисобварақлари сони 9 миллионга етди.

«Бундан ташқари, таъкидлаш жоизки, давлат йиллик инфляцияни ҳисобга олган ҳолда пенсия бадалларининг сақланишини кафолатлайди. Миллий банк 2014 йилдан бошлаб пенсия активларини ишончли бошқаришни амалга ошириб келмоқда. Шу даврда жами инфляция даражаси 90,68 фоизни, пенсия активларининг умумий даромади эса 104,45 фоизга етди. Натижада давлат кафолати тўловлари 12,8 миллиард тенгедан 1,4 миллиард тенгега камайди. Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, амалдаги кўп босқичли пенсия таъминоти тизимидан чиқишни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз», — деди Ҳукумат раҳбари.

Фото: primeminister.kz

Сўнгги хабарлар