Мавритания қирғоқларида 89 нафар муҳожирнинг жасади топилди

ASTANА. Кazinform — Мавритания қирғоқ қўриқлаш хизмати Мавритания жануби-ғарбидаги Ндиаго шаҳри яқинида 89 нафар ноқонуний муҳожирнинг жасадини топди, дея хабар беради Xinhua агентлиги.

Миграция
Фото: Pyxabay.com

Муҳожирлар Атлантика океани соҳилидаги Ндиагодан тўрт километр узоқликда қолиб кетган балиқчи қайиғида топилган.

Хабарда Мавритания қирғоқ қўриқлаш хизмати ходимлари тўққиз киши, жумладан беш ёшли қизчани қутқариб қолгани маълум қилинган.

Омон қолганларнинг айтишича, қайиқ олти кун олдин Сенегал-Гамбия чегарасидан чиқиб, Европага йўл олган. Унинг бортида 170 нафар муҳожир бўлган.

Сўнгги хабарлар