«Мавар» тропик бўрони Японияга ёмғир ва кўчкиларни олиб келди

None
Фото: AP/ТАСС
ТОKYO. Kazinform – Япониянинг Окинава префектурасини қамраб олган «Мавар» тропик тўфони кучли ёмғир ва кўчкиларни келтириб чиқарди, натижада бир неча киши жабрланди, деб хабар беради Kazinform Interfax.ruга таяниб.

Мавар ўнлаб ички рейсларнинг бекор қилинишига олиб келди. Тўфонда саккиз киши ҳам жабрланди, улардан бири оғир аҳволда.

Япония метеорология агентлиги тропик бўрондан келиб чиққан илиқ ва нам шамоллар мавсумий ёғингарчиликни кучайтириб, сув тошқинлари ва кўчкилар хавфини оширганлиги ҳақида огоҳлантирди.

Шанба куни эрталабгача 35 см гача ёғингарчилик кутиляпти.

«Мавар»да шамол тезлиги Япониядан ўтганда 90 км/соатгача бўлган.


Сўнгги хабарлар
telegram