Маулен Ашимбаев Туркия Буюк Миллий Мажлиси раиси билан учрашди

ASTANA. Kazinform – ҚР Парламенти Сенати спикери Маулен Ашимбаев Туркия Буюк Миллий Мажлиси Раиси Нуман Куртулмуш билан учрашди, деб хабар беради ҚР Парламенти Сенати матбуот хизмати.

Сенат
Фото: Kazinform

Унда томонлар парламентлараро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва икки мамлакат ўртасидаги стратегик шерикликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Маулен Ашимбаев меҳмонга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиб, қардош Туркияга жорий йилда Қозоғистонда содир бўлган ҳалокатли сув тошқинлари вақтида инсонпарварлик ёрдами юборгани ва қўллаб-қувватлагани учун миннатдорлик билдирди.

Шу билан бирга, Сенат раиси Туркия Қозоғистоннинг ўта муҳим стратегик ҳамкори эканини таъкидлади. Қозоғистон ва Туркия ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашда икки давлат раҳбарлари ўртасидаги олий даражадаги муносабатлар муҳим ўрин тутади.

“Мамлакатларимиз ўртасида кучли сиёсий мулоқот ўрнатилди. Иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқаларимиз ҳам ҳар томонлама ривожланмоқда. Биз Туркия Буюк Миллий Мажлиси билан ҳамкорликни ривожлантириш, қонунчилик соҳасида тажриба алмашишдан манфаатдормиз. “Қозоғистон-Туркия” парламентлараро дўстлик гуруҳлари салоҳиятидан самарали фойдаланиш парламентлар юрисдикциясидаги долзарб муаммоларни ҳал этишда муҳим аҳамият касб этади. Ташрифингиз парламентлараро мулоқотни мустаҳкамлаш ва мамлакатларимиз ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини кенгайтиришга янги суръат бағишлайди, деб ўйлаймиз”, – деди Маулен Ашимбаев бугунги учрашув Қозоғистон ва Туркия ўртасидаги Дўстлик ва ҳамкорлик шартномасининг 30 йиллигига тўғри келганини таъкидлади.

Учрашувда парламентлараро иттифоқ, ЕХҲТ ПА ва ТуркПАнинг истиқболлари ҳам муҳокама қилинди. Суҳбатдошлар бир қатор қўшма лойиҳалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

Хусусан, савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, транспорт-логистика соҳасини ривожлантириш ва бошқа йўналишларда ҳамкорликни кучайтириш масалалари суҳбатга асос бўлди.

Бундан ташқари, Маулен Ашимбаев Қозоғистон Президенти ташаббуси билан амалга оширилаётган ислоҳотларни қонунчилик билан таъминлаш борасидаги парламент фаолиятига тўхталди. Йиғилишда 2023-2033 йилларга мўлжалланган Жаҳон ва анъанавий динлар етакчилари қурултойини ривожлантириш концепцияси ҳам муҳокама қилинди.

Ўз навбатида Нуман Куртулмуш ҳам Қозоғистонда олиб борилаётган ислоҳотларнинг аҳамиятини таъкидлади. Шунингдек, парламентлараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, Конгресс Котибияти томонидан маънавий дипломатияни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирларга алоҳида эътибор қаратди.

Сўнгги хабарлар