Маулен Ашимбаев: Референдум Қозоғистоннинг демократик ривожланишидаги муҳим қадамдир

ASTANA. Kazinform – ҚР Парламенти Сенати Раиси Маулен Ашимбаев Астанадаги №164 сайлов участкасида АЭС қуриш бўйича референдумда овоз берди.

Маулен Ашимбаев
Фото: Солтан Жексенбеков/Kazinform

“Бугун жуда муҳим кун, тарихий кун. Референдум Қозоғистоннинг демократик ривожланишидаги муҳим қадамдир. Бугун Президентимизнинг “Халқ овозига қулоқ солувчи давлат” концепцияси ҳаётга татбиқ этилаётганининг гувоҳи бўлмоқдамиз. Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев мамлакат келажаги ҳақида қайғурмоқда”, – деди Маулен Ашимбаев овоз беришдан сўнг ОАВ вакилларининг саволларига жавоб берар экан.

Сенат спикери фикрича, референдум мамлакатда янги сиёсий маданиятни шакллантиришга қаратилган тадбирдир.

“Мана шундай муҳим тадбирларда давлат органлари одамларнинг фикрини тинглаб, инобатга олса, барча мақсадларга эришамиз. Қозоғистонни ривожланган демократик давлат сифатида шакллантирамиз. Шунинг учун ҳам бугунги референдумда қозоғистонликларнинг овози муҳим. Шундай қилиб, барчамиз Қозоғистоннинг демократик ва адолатли давлат бўлиб шаклланишига ҳисса қўшамиз”, – деди у.

Сўнгги хабарлар