Маулен Ашимбаев Малайзия парламенти Сенати раҳбари билан учрашди

Маулен Ашимбаев Малайзия парламенти Сенати раҳбари билан учрашди
Фото: Н.Байбулин

ASTANА. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Сенати спикери Маулен Ашимбаев Малайзия парламенти Сенати раиси вазифасини бажарувчи Нур Жазлан Моҳамед билан учрашди. Суҳбат чоғида парламентлараро ҳамкорликни янада кенгайтиришга доир масалалар муҳокама қилинди.

Маулен Ашимбаев Малайзия Қозоғистоннинг Жануби-Шарқий Осиёдаги муҳим сиёсий ва иқтисодий ҳамкори эканини таъкидлади. Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳимнинг жорий йилнинг май ойида Қозоғистонга расмий ташрифи икки томонлама муносабатларни янада ривожлантиришга янги суръат бағишлади. Таъкидлаш жоизки, мазкур ташриф 2014 йилдан буён илк бор ташкил этилди. Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Анвар Иброҳим билан учрашувда ушбу ташрифни “тарихий” деб баҳолади.

Шу муносабат билан Маулен Ашимбаев ва Нур Жазлан Моҳамед учрашувда икки томонлама парламентлараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларини алоҳида таъкидладилар.

“Биз Малайзия билан парламентлараро алоқаларни ривожлантиришдан манфаатдормиз. Икки давлат парламентларида “Қозоғистон-Малайзия” дўстлик гуруҳлари фаолият юритмоқда. Бу гуруҳлар ҳамкорликнинг муҳим механизми ҳисобланади. Ўзаро муносабатларимизнинг турли жиҳатларини муҳокама қилиш ва тарғиб қилиш бўйича қўшма тадбирлар ташкил этиш ҳам муҳим”, — деди Маулен Ашимбаев.

Учрашувда томонлар савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорлик соҳасидаги ютуқлар ва истиқболларни ҳам муҳокама қилдилар. Шунингдек, маданий-маърифий алоқаларни кенгайтириш, бу борада қўшма лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан фикр алмашилди.

“Қозоғистон Малайзия билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ниятида. Хизмат кўрсатиш, молия, ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати ва қурилиш соҳаларида ҳамкорлик қилиш имкониятлари кенгаймоқда. Қозоғистон Парламенти Сенати ушбу ҳамкорликни қонунчилик даражасида қўллаб-қувватлашга тайёр. Парламентларнинг бу борадаги фаол иштироки икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлашга хизмат қилади, деб ҳисоблайман”, — деди Сенат раиси.

Шу билан бирга, Маулен Ашимбаев Қозоғистонда Давлат раҳбари ташаббуси билан амалга оширилаётган ислоҳотларнинг аҳамияти, уларни амалга оширишнинг бориши ва мамлакатнинг янги иқтисодий моделини шакллантириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида гапирди.

Ўз навбатида Нур Жазлан Моҳамед Қозоғистондаги сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар самарадорлигига эътибор қаратди ва парламентлараро ҳамкорликни янада ривожлантиришдан манфаатдор эканлигини билдирди.

Сўнгги хабарлар