Маулен Ашимбаев: Бу йилги съезд бутун дунё учун тарихий ва ноёб воқеага айланади

None
NUR-SULTAN. Kazinform – Бу йилги Жаҳон ва анъанавий динлар етакчиларининг съезди бутун дунё учун тарихий ва ўзига хос воқеага айланади. Бу ҳақда ҚР Сенат раиси – Жаҳон ва анъанавий динлар етакчилари съезди котибияти раҳбари Маулен Ашимбаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Биз бугун бўлажак форумга оид бир қатор ташкилий масалаларни муҳокама қилиш мақсадида йиғилмоқдамиз. Авваламбор, барчангизга VII Съездни ташкил этишда амалга оширган кенг қамровли ишларингиз учун самимий миннатдорчилигимизни билдирамиз. Бу йилги конгресс бутун дунё учун тарихий ва ўзига хос воқеага айланади, десак муболаға бўлмайди. Аввало, бу - коронавирус пандемияси бошланганидан бери биринчи марта ўтказиладиган Жаҳон ва анъанавий динлар етакчиларининг съезди», - деди у съезд котибиятининг XX йигилишида.

Сенат раиси эпидемия даврида мулоқот ва бевосита муносабат етишмаётганини таъкидлади.

«Съезд маънавият етакчилари билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш, динлараро ва цивилизациялараро мулоқотни мустаҳкамлашнинг муҳим масалаларини биргаликда кўриб чиқиш, шунингдек, дунёни ташвишга солаётган долзарб муаммоларни ҳал этиш йўлларини муҳокама қилиш учун катта имконият яратади. Шу боис бўлажак съезд мазмунли ва муваффақиятли ўтишига ишонамиз», - деди Маулен Ашимбаев.


Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар
telegram