Математика бўйича халқаро олимпиадада қатнашган Қозоғистоннинг барча ўқувчилари совриндор бўлди

NUR-SULTAN. Кazinform – Қозоғистоннинг барча ўқувчилари IМО-2022 халқаро математика олимпиадасида совринли ўринларни қўлга киритди. Бу ҳақда Таълим-маориф вазири Асхат Аймағамбетов ўзининг Facebookдаги саҳифасида ёзди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

«Ўқувчиларимиз IМО-2022 халқаро олимпиадасида математика бўйича аъло натижалар кўрсатди. Терма жамоамиз 174 очко жамғарган. Бу мамлакатимизнинг мазкур олимпиададаги иштироки тарихидаги рекорд кўрсаткичдир. IМО дунёдаги энг нуфузли фан олимпиадаларидан биридир. Қайд этишни истардимки, Президент топшириғига кўра биз ўша олимпиадаларда совринли ўринларни қўлга киритган ўқувчилар ва уларнинг устози-мураббийларига тўловлар белгилаб, ўқувчиларнинг мамлакатимиз олий таълим муассасаларига тест топширмасдан ўқишга кириши учун зарур шарт-шароитлар яратиб бердик», - деди вазир.

Унга кўра олимпиадада қатнашган 6 нафар ўқувчининг барчаси совринли ўринларни қўлга киритди. Улар 3 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритди. Кумуш медал соҳиблари: Таир Сатибалдин, Фетуллаҳ Сам, Мирон Юркевич; Бронза медали соҳиблари: Адил Заутхан, Адил Абу, Юрий Тен.

«Интеллектуал беллашувда 104 давлатдан жами 589 нафар талаба иштирок этди. У Хитой, АҚШ, Жанубий Корея, Япония, Буюк Британия, Италия, Канада ва бошқа кўплаб давлатларни ўз ичига олади. Шу билан бирга, ўқувчиларимиз жаҳон рейтингида 17-ўринни эгаллади. Ғолибларни ғалаба билан табриклайман!», -дея таъкидлади Асхат Аймағамбетов.

Фото: www.facebook.cоm/аskhat.аimagambetov

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар