Маслаҳатлашув учрашувлари форматини ривожлантириш учун максимал саъй-ҳаракатларни амалга ошираяпмиз – ҚР Президенти

Маслаҳатлашув учрашувлари форматини ривожлантириш учун максимал саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқдамиз – ҚР Президенти
Фото: Ақорда

ASTANА. Kazinform - Қасим-Жомарт Тоқаев давлат раҳбарлари минтақавий ҳамкорликни, жумладан, маслаҳат учрашувлари форматини ривожлантириш учун максимал саъй-ҳаракатларни амалга ошираётганини айтди. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар беради.

Қозоғистон раислиги доирасида хавфсизлик ва иқтисодий шерикликни мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини кучайтириш, таҳлилий жиҳатдан ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган кўплаб қўшма тадбирлар ташкил этилди.

– Мазкур йиғилишда 2027 йилгача минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича йўл харитаси тасдиқланади. Бу ўзаро таъсир механизмларини такомиллаштириш нуқтаи назаридан муҳим воқеа бўлади. Ушбу ҳужжат ҳукуматларнинг мувофиқлаштирилган ишини такомиллаштириш ва ушбу соҳада таклиф этилаётган ташаббусларнинг бориши устидан назоратни кучайтириш имконини беради. Бундан ташқари, “Марказий Осиё – 2040” минтақавий ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган яна бир муҳим ҳужжат имзоланади. Бу ва бошқа чора-тадбирлар барчамиз халқимиз фаровонлиги йўлида ҳар томонлама минтақавий ҳамкорликка интилаётганимизни кўрсатади, - деди Қозоғистон Президенти.

Қасим-Жомарт Тоқаев бугунги мураккаб геосиёсий ва иқтисодий вазиятда минтақада ҳамкорликнинг юқори ривожланиш суръатини сақлаб қолиш жуда муҳим, деб ҳисоблайди. Шу муносабат билан Давлат раҳбари Марказий Осиё равнақига хизмат қилувчи бир қатор долзарб вазифаларга тўхталди.

– Бугун биз халқаро муносабатлар тизимининг фундаментал асослари ўзгарганини кўряпмиз. Бу хавфли ҳодисадир. Бундай шароитда минтақада тинчлик ва барқарорликни сақлаш энг муҳим вазифа эканини унутмаслик керак. Мавжуд муаммоларни фақат сиёсий мулоқот ва мамлакатларимиз ўртасидаги ўзаро ишонч чораларини мустаҳкамлаш орқали енгиб ўтиш мумкинлиги аниқ. Шу билан бирга, кейинги йилларда бир-биримизга ташрифларимиз самарали бўлмоқда. Демак, мамлакатларимиз ўртасида дўстлик, яхши қўшничилик ва иттифоқчиликка асосланган минтақавий ҳамкорлик юксак даражада. Бироқ минтақавий ҳамкорлик доирасида ташқи ҳамкорлар билан ҳар томонлама алоқаларни тизимли равишда мустаҳкамлаш муҳим аҳамиятга эга. “Марказий Осиё плюс” форматига дунёнинг етакчи давлатларининг қизиқиши бунинг далилидир, - деди Давлат раҳбари.

Сўнгги хабарлар
telegram