Маскнинг топ-менежерлари унинг гиёҳванд моддаларни истеъмол қилишидан хавотирда - WSJ

Tesla ва SpaceX топ-менежерлари ушбу компаниялар бош директори Илон Маск гиёҳванд моддаларни истеъмол қилаётганидан хавотирда. Бу ҳақда 6 январь, шанба куни The Wall Street Journal (WSJ) тадбиркор ва унинг компаниялари билан таниш бўлган исми ошкор этилмаган суҳбатдошларига таяниб маълум қилди, деб хабар беради Кazinform агентлиги DWга таяниб.

Илон Маск
Фото: pixabay

- Тақиқланган моддалардан фойдаланиш SpaceX нинг ҳукумат билан миллиардлаб долларлик шартномаларини хавф остига қўйиши мумкин, дея таъкидлайди WSJ. Ушбу компания хизматларидан АҚШ Миллий Аэронавтика ва Коинот Маъмурияти (NASA) томонидан бир неча бор фойдаланилган.

Маск WSJ сўровларига жавоб бермади. Унинг адвокати Алекс Спиронинг таъкидлашича, тадбиркор "SpaceXда мунтазам ва тасодифий равишда гиёҳванд моддалар тестини ўтказади ва ҳеч қачон синовдан ўта олмай қолмаган".

Бир триллион долларлик сармоядор активлари хавф остида

Маск ўз компаниялари "қийматининг ажралмас қисмидир", шунинг учун унинг хатти-ҳаракати потенциал равишда тахминан 1 триллион долларлик инвестор активларини, ўн минглаб иш ўринларини ва Қўшма Штатлар космик дастурининг катта қисмини хавф остига қўяди, деб ёзади газета.

Сайёрадаги энг бой одам ЛСД, кокаин, экстази ва галлюциноген қўзиқоринлардан шахсий партияларда фойдаланади, бу ерда иштирокчилар тадбирга киришдан олдин маълумотни ошкор қилмаслик тўғрисида шартнома имзолайдилар ёки телефонларини топширадилар, дея изоҳ беради газета манбалари.

2018 йил сентябрь ойида Илон Маск жонли видео подкаст пайтида марихуана чекди, бу эса жамоатчиликнинг катта норозилигига сабаб бўлди. Бундан ташқари, тадбиркор кетаминдан гўёки тиббий мақсадларда фойдаланишини айтди, - деб ёзади DW нашри.

Сўнгги хабарлар