Маск Twitterда шахсий хабарларни шифрлашнинг синов версияси ишга туширилганини маълум қилди

None
Фото: golosameriki.com
NEW YORK. Кazinform - Илон Маск Twitterда шахсий хабарларни шифрлашнинг синов версияси ишга туширилганини маълум қилди, дея хабар беради Kazinform ТАSSга таяниб.

«Хусусий хабарларни шифрлаш синови эндигина ишга туширилди. Синаб кўринг, лекин ҳали ишонманг», - деб ёзди Маск пайшанба куни Twitterда.

Маск аввалроқ шифрлаш шахсий маълумотларни ҳеч ким, ҳатто «бошига тўппонча тақаса ҳам» кўра олмайдиган қилиб яратиш кераклигини таъкидлаган эди.

The Verge порталининг хабар беришича, Twitter аввалроқ платформада хабарларни шифрлашни ишга туширишга бир неча бор уриниб кўрган, бироқ натижа бўлмаган. Маск шифрлашни амалга оширишни ва Twitter 2.0 қарашларининг бир қисми сифатида буни устувор қилишни хоҳлайди.

2022 йил 27 октябрь куни Маск Twitterни сотиб олиш бўйича 44 миллиард долларлик битим тузди. Кўп ўтмай, у ижтимоий тармоқда бир қатор ўзгаришларни эълон қилди ва амалга оширди.

Сўнгги хабарлар