Маск Трампга ойига 45 миллион доллар ажратиш нияти ҳақидаги хабарларни рад этади

“Мен ҳеч қачон Трампга ойига 45 миллион бераман деб айтмагандим. Бу шунчаки тўғри эмас ", - деди у X дa эълон қилинган интервьюсида.
Маскнинг сўзларига кўра, у фақат "демократия ва шахсий эркинликни қўллаб-қувватловчи номзодларни қўллаб-қувватлаш" учун қўмита тузган.
WSJ аввалроқ хабар қилганидек, Америка PAC деб номланган қўмита июнь ойида тузилган бўлиб, у сайловчиларни рўйхатга олиш, уларни муддатидан олдин овоз беришга кўндириш ва штатларда почта орқали бюллетенларни сўрашга қаратилган. Таъкидланишича, қўмита ишни бажариш учун юзлаб одамларни ёллаган.
Palantir Technologies компанияси, тадбиркорлар, эгизак ака-ука Тайлер ва Кэмерон Уинклвосс, АҚШнинг Канададаги собиқ элчиси Келли Крафт ва унинг турмуш ўртоғи, Alliance Resource Partners кўмир қазиб олувчи компанияси бош директори Жо Крафт ҳам America PAC ҳомийлари сифатида фаолият юритади, дея WSJ аниқлик киритмоқда.