Маск robotaxi тақдим этди
- Кўриб турганингиздек, мен бу ерга robotaxi билан келдим, - деб бошлади миллиардер ўз нутқини. - Ўйлайманки, бизни ёрқин келажак кутмоқда.
Тақдимот Warner Bros. студиясида бўлиб ўтди. Калифорнияда, Teslaнинг Х саҳифасида (собиқ Twitter) эфирга узатилди.
Маскнинг сўзларига кўра, аллақачон камида 50 та тўлиқ автоном электр транспорт воситалари мавжуд бўлиб, улар ҳайдовчининг бошқариш механизмлари билан ҳам жиҳозланмаган, чунки йўловчиларни ташиш бутунлай автоном тарзда амалга оширилиши кутилмоқда.
Robotaxi pic.twitter.com/zVJ9v9yXNr
— Tesla (@Tesla) October 11, 2024
Тадбиркорлар учун битта robotaxi нархи, Маскнинг сўзларига кўра, 30 минг долларни ташкил қилади, хизматдан фойдаланувчилар эса ҳар бир мил учун тахминан 30-40 цент тўлайди.
Маск robotaxi лойиҳасини август ойида тақдим этишга ваъда берди, аммо тақдимотдан бир ой олдин у компанияга электромобилни якунлаш учун кўпроқ вақт кераклигини эълон қилди.