Маск Neuralink мия импланти иккинчи одамга ўрнатилганини эълон қилди
Илон Маск Neuralink мия импланти иккинчи одамга ўрнатилганини маълум қилди, деб хабар беради Каzinform агентлиги ТАССга таяниб.
“Иккинчи имплант жуда яхши ўрнатилганга ўхшайди <...>. Жуда яхши ишлаяпти”, – деди Х (собиқ Twitter) эгаси YouTube-блогер Лекс Фридманга берган интервьюсида.
Неуралинк стартапи Маск томонидан 2016 йил июль ойида яратилган бўлиб, у инсон миясига жойлаштириладиган чипларни ишлаб чиқмоқда. Унинг фикрича, бундай нейрон интерфейслар одамга сунъий интеллектга қарши тура оладиган киборгга айланиш имконини беради, шунингдек, одамларга фикр кучи ёрдамида компьютерни бевосита бошқаришни ўрганишга ёрдам беради.
28 январь куни Neuralink биринчи марта инсон миясига имплант жойлаштирди. Май ойи ўрталарида Маск ўзининг нейротехнология компанияси мия имплантацияси бўйича клиник синовда иккинчи бемор сифатида иштирок этиш учун аризаларни қабул қила бошлаганини эълон қилди.