Машҳур футболчи Марадонанинг фарзандлари судга арз қилишди

Марадона
Фото: Getty Images

ASTANА. Кazinform - Аргентинада туғилган машҳур спортчи Диего Марадонанинг меросхўрлари 1986 йилги жаҳон чемпионатида футболчига берилган “Олтин тўп” кимошди савдосига чиқарилишига қарши даъво аризаси билан чиқди.

Жаҳон чемпионатининг энг яхши футболчисига топшириладиган “Олтин тўп” мукофоти сирли тарзда ғойиб бўлди. Ўнлаб йиллар давомида топилмаган мукофот яқинда пайдо бўлди ва ҳатто 6 июнь куни Парижда кимошди савдосига қўйилиши эълон қилинди.

Марҳум Марадонанинг меросхўрлари ҳозирги эгаси кубокни сотишга ҳаққи йўқлигини таъкидламоқда. Машҳур футболчининг икки қизи ҳимоячиси бўлган адвокат Жиллес Мориер Нантер суди раисидан “Олтин тўп”ни аукциондан олиб ташлашни сўрашини айтди. Соврин ўғирлангани бўйича шикоят қилишини ҳам айтди.

Тахминларга кўра, бу соврин қарзни тўлаш учун сотилган бўлиши мумкин. Бошқа бир тахминга кўра, Неапол банкларидан бирининг сейфида сақланаётган соврин маҳаллий жиноий гуруҳлар томонидан ўғирланган.

Марадонанинг қизлари кубок ўғирланганини яқинда билганликларини айтишмоқда. Адвокатнинг сўзларига кўра, футболчининг оиласи “Олтин тўп”ни ўзиники деб ҳисоблагани учун унинг сотилишига қарши.

Aguttes аукцион уйи раҳбариятига кўра, соврин эгаси унинг ўғирланганини билмаган.

Мутахассисларнинг прогнозларига кўра, агар соврин ким ошди савдосида сотилса, ўзига хослиги туфайли унга катта миқдорда пул тушади. Бироқ бу иш бўйича суд қандай қарор қабул қилиши ҳозирча маълум эмас.

Эслатиб ўтамиз, Марадона 2020 йилнинг 25 ноябрь куни 60 ёшида вафот этган эди. ФИФА расмий сайтида ўтказилган овоз бериш натижаларига кўра, аргентиналик футболчи XX асрнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Бунгача Диего Марадона 36 йил аввал баҳсли гол урган тўп ким ошди савдосига қўйилган эди.

Сўнгги хабарлар