Март ойидан бошлаб Қозоғистонда 9 та чегара ўтказиш пунктининг иш вақти ўзгаради
ASTANА. Кazinform – ҚР Миллий хавфсизлик қўмитасининг Чегара хизмати назорат-ўтказиш пунктларининг иш режими ўзгаришини маълум қилди.

Қозоғистон давлат чегарасини кесиб ўтувчи шахслар учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида МХҚ Чегара хизмати томонидан қуйидаги автоназорат пунктларининг иш регламентига ўзгартиришлар киритилди:
Россия Федерацияси билан:
"Найза", Павлодар вилояти
"Қоянбай", Абай вилояти
"Байтанат", Абай вилояти
Хитой Халқ Республикаси билан:
«Нұр Жолы»(Нур Йўли), Жетису вилояти
«Достық»,(Дўстлик) Жетису вилояти
"Қолжат", Алмати вилояти
"Бақти", Шарқий Қозоғистон вилояти
"Майқапшағай", Шарқий Қозоғистон вилояти
Қирғизистон Республикаси билан:
"Кеген", Алмати вилояти.
1 мартдан бошлаб белгиланган чегара ўтказиш пунктлари соат 07:00 дан 19:00 гача ишлайди.
Ўзгартиришлар Ҳукумат қарорига асосан 1 март соат 00:00 дан бошлаб бутун мамлакат ҳудудида ягона вақт минтақаси ўрнатилиши муносабати билан киритилди.