Марокашдаги Канар оролларига кетаётган 52 нафар ноқонуний муҳожир қўлга олинди

ASTANA. Kazinform - Марокаш қироллик денгиз флоти қирғоқ қўриқлаш хизмати Канар оролларига (Испания) йўл олган 52 нафар ноқонуний муҳожир, жумладан, беш нафар аёл бўлган кемани тутиб олди, дея хабар беради Kazinform ТАСС агентлигига таяниб.

Канар ороллари
Фото: freepik.com

Кемани тутиб олиш Тарфая шаҳридан (Марокашнинг Атлантика океани соҳилида) 33 км жануби-ғарбда содир бўлди, деб хабар беради Магриб Араб Пресс агентлиги.
Барча муҳожирлар Африканинг Саҳрои Кабир давлатларидан бўлган. Уларга керакли ёрдам кўрсатилди, шундан сўнг улар Тарфая портига олиб борилди ва қироллик жандармериясига топширилди.
Европадан Гибралтар тор бўғози билан ажратилган Марокаш узоқ йиллар давомида Африка давлатларидан Европа Иттифоқига ўтишга уринаётган ноқонуний муҳожирлар учун транзит мамлакат бўлиб келган.
Расмийларга кўра, сўнгги йилларда қироллик ҳудудидан Европа Иттифоқи мамлакатларига ноқонуний муҳожирларни олиб ўтиш билан шуғулланувчи жиноий тармоқлар фаоллиги юқорилигича қоляпти. Муҳожирлар оқимининг асосий йўналиши - Испаниядир.

Сўнгги хабарлар