Марокашдаги автоҳалокат 24 кишининг ҳаётига зомин бўлди

RABAT. XINHUA - Кazinform - Якшанба куни Марокаш марказининг тоғли ҳудудида жойлашган Демнат шаҳрида фургоннинг ағдарилиб кетиши оқибатида 24 киши ҳалок бўлди, дея хабар беради Кazinform Xinhua агентлигига таяниб.
None
Фото: pixabay.com

Маълумотларга кўра, машина Демнатдаги ҳафталик қишлоқ ярмаркасига кетаётган бўлган. Қироллик жандармерияси ваколатли органлар назорати остида воқеа сабабларини аниқлаш учун тергов бошлади.

Расмий маълумотларга кўра, 2022 йилда Марокашда 3,2 мингдан ортиқ киши йўл-транспорт ҳодисалари қурбонига айланган.

Сўнгги хабарлар