Марокаш зилзила оқибатларини бартараф этиш учун 11 миллиард доллар сарфлайди

Табий офат
Фото: очиқ манбалардан олиган

Марокаш ҳукумати мамлакатдаги вайронкор зилзила оқибатларини бартараф этиш учун 11 миллиард доллардан ортиқ маблағ сарфлашни режалаштирмоқда, деб хабар беради Kazinform.

Al Jazeera маълумотларига кўра, табиий офатларни тиклаш дастурини амалга ошириш учун 120 миллиард дирҳам (тахминан 11,69 миллиард доллар) керак.

Эслатиб ўтамиз, 8 сентабрь куни маҳаллий вақт билан соат 23:10 да Марокашда 7 магнитудали зилзила содир бўлган эди.

Кучли зилзиладан сўнг юзлаб афтершлклар қайд этилган бўлиб, уларнинг энг кучлиси 6 магнитудага етган.

Марракеш минтақасидаги зилзила мамлакат тарихидаги сўнгги юз йилликдаги энг кучли зилзила бўлди, деб хабар берди Марокаш миллий геофизика институти.

Сўнгги хабарлар
telegram