Марокаш қирғоқларида мигрантлар қайиғи чўкиб кетди

None
АNKARA. Кazinform – Марокаш қирғоқлари яқинида ноқонуний муҳожирларни олиб кетаётган кеманинг чўкиб кетиши оқибатида камида 6 киши ҳалок бўлди, дея хабар беради Кazinform Anadolu агентлигига таяниб.

Манбанинг айтишича, бир кун аввал ўнлаб муҳожирларни олиб кетаётган кема тошларга бориб урилган. 6 кишининг жасади топилди, 48 киши тирик қолди.

Муҳожирларнинг туғилган давлати ҳақида маълумот берилмаган.

Аввалроқ, 18 июлда Марокаш расмийлари 900 га яқин ноқонуний муҳожирлар қутқарилгани ҳақида хабар берган эди.

Сўнгги хабарлар