Марказий Осиёни Жанубий Осиё мамлакатлари билан Афғонистон орқали боғловчи темирйўли беш йилдан сўнг фойдаланишга топширилиши мумкин

Теміржол
Фото: Avapress

ASTANA. Kazinform – Афғонистон, Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасида трансафғон темирйўли лойиҳасини техник жиҳатдан ўрганиш бўйича ўзаро англашув меморандуми имзоланди. Бу ҳақда Avapress хабар берди.

Афғонистон миллий темирйўл бошқармаси раҳбари Бахтул Раҳмон Шарофат 19 февральда Ўзбекистонга ташриф буюрган. Ташрифи чоғида Ўзбекистон ва БАА вакиллари иштирокида учрашув бўлиб ўтган. Томонлар трансафғон темирйўли лойиҳасининг техник ва иқтисодий тадқиқотларини бошлаш бўйича ўзаро англашув меморандумини имзолаган.

Унинг асосида шартномачи компания ўз молиявий маблағлари ҳисобидан трансафғон темирйўли лойиҳаси бўйича техник, ижтимоий ва иқтисодий тадқиқотлар олиб боради. Кейинчалик тадқиқотлар натижаси Афғонистон, Ўзбекистон ва Покистоннинг молия институтлари ва ишбилармонларига сармоя жалб қилиш учун етказилади. Дастлабки тадқиқотларга кўра, темирйўл қурилиши тугалланиб, фойдаланишга топширилиши учун беш йил керак бўлади.

Трансафғон темирйўли лойиҳаси Афғонистон орқали Марказий Осиё давлатларини Жанубий Осиё давлатлари билан боғлайди. Ўзбекистон–Афғонистон–Покистон уч томонлама темир йўл лойиҳасининг узунлиги 760 километр бўлиб, қурилиш қиймати 4,8 миллиард долларга баҳоланмоқда.

Сўнгги хабарлар