Марказий Осиёдаги хорижий сармояларнинг 70 фоизи Қозоғистонга тегишли – Алихан Смаилов

ҚР Бош вазири Алихан Смаилов ҳар йили бутун дунёдан йирик саноат корхоналари раҳбарлари, молия сектори вакиллари, сиёсатчилар ва экспертларни бирлаштирадиган VI Қозоғистондаги глобал инвестициялар бўйича давра суҳбатида (Kazakhstan Global Investment Roundtable) иштирок этди, деб хабар беради Кazinform.

Марказий Осиёдаги хорижий сармояларнинг 70 фоизи Қозоғистонга тегишли – Алихан Смаилов
Фото: primeminister.kz

Ўтган йиллар давомида KGIR Қозоғистон ва халқаро сармоявий ҳамжамият ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун самарали мулоқот майдони сифатида ўзини кўрсата олди.

Бош вазир ўз нутқида таъкидлаганидек, Марказий Осиёдаги хорижий сармояларнинг 70 фоизи Қозоғистонга тегишли.

“Ўтган йили тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар умумий ҳажми 18 фоизга ошиб, 28 миллиард долларга етди. Жорий йилнинг 6 ойида мамлакатимиз иқтисодиётига 14 миллиард долларга яқин тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этилди. Мамлакатнинг мустақил кредит рейтинги барқарорлигини Fitch, S&P ва Moody's халқаро агентликлари тасдиқлайди”, – деди Алихан Смаилов.

Марказий Осиёдаги хорижий сармояларнинг 70 фоизи Қозоғистонга тегишли – Алихан Смаилов
Фото: primeminister.kz

Ҳукумат раҳбари, ҚР Президенти Қасим-Жомарт Кемелули Тоқаев Қозоғистон халқига бу йилги Мурожаатномасида янги иқтисодий модельга ўтиш зарурлигини эълон қилганини эслатди.

Хусусан, Ҳукумат томонидан 2029 йилгача иқтисодиёт ҳажмини 450 миллиард долларга, яъни 2 баробарга ошириш бўйича кенг кўламли вазифа қўйилган.

“Инвестицияларни жалб қилиш иқтисодиётимиз юксалишининг асосий омилидир. Миллий инвестиция сиёсати доирасида ESG стандартларини ҳисобга олган ҳолда, Қозоғистон 2029 йилгача камида 150 миллиард долларлик хорижий инвестицияларни жалб қилишдан манфаатдор. Шу сабабли биз инвесторлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш, жумладан, инвестицияларни қўллаб-қувватлаш воситаларини такомиллаштиришда давом этамиз”, – деди Бош вазир.

Алихан Смаиловнинг эслатишича, бугунги кунда 83 давлат фуқаролари Қозоғистонга визасиз ташриф буюриши мумкин, электрон визалар эса 109 давлат резидентлари учун мавжуд.

Марказий Осиёдаги хорижий сармояларнинг 70 фоизи Қозоғистонга тегишли – Алихан Смаилов
Фото: primeminister.kz

Бундан ташқари, махсус инвестор визалари тақдим этилади. Шунингдек, мамлакатда бизнес учун ўзига хос бизнес платформаси мавжуд бўлиб, у минтақада тенги йўқ хизматларни – “Астана” халқаро молия маркази таклиф этади.

“Бу қадамларнинг барчаси мамлакатимиз сармоявий салоҳиятини очиш ва аниқ натижаларга эришишга қаратилган. Қозоғистон инвестиция муҳитини жаҳон андозалари даражасида янада яхшилаш учун барча саъй-ҳаракатларини амалга оширади. Шунингдек, биз инвесторларнинг сўровларига кўра мунтазам равишда қўшимча зарур қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини амалга оширамиз. Сизларни ушбу имкониятлардан фойдаланган ҳолда Қозоғистон иқтисодиётига фаол сармоя киритишга таклиф қиламиз”, – дея хулоса қилди Бош вазир.

Сўнгги хабарлар