Марказий Осиё мамлакатлари пойтахтларининг арчалари қандай?
Марказий Осиё мамлакатлари пойтахтларининг марказий майдонларини қандай янги йил арчалари безатиб турибди? Каzinform бу ҳақда Кабар агентлигига таяниб хабар беради.
Астана
Қозоғистоннинг бош арчаси чироқлари 17 декабрь куни ёқилди. У Астанадаги ЭКСПО халқаро кўргазмалар маркази ҳудудида жойлашган. Баландлиги - 25 метр.
Бош арча ёритилиши чоғида пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари учун концерт, Янги йил ярмаркаси, муз майдони, лабиринт, фуд-корт, мавзули фотозоналар ва бошқалар ташкил этилди. Тадбирда беш мингга яқин киши иштирок этди.
Ашхобод
Туркманистон пойтахтида 15 декабрь куни “Олам” маданий-кўнгилочар маркази майдонида яшил арча чироқларини ёқиш маросими бўлиб ўтди. Арчанинг баландлиги 44 метр, диаметри эса 16 метр. У Сибирдан олиб келинган табиий арча шохларидан ясалган бўлиб, 4 минг дона ўйинчоқ ва 55 минг дона LED чироқлар билан безатилган.
Арча тепасида “2024” ёзуви бўлган саккиз қиррали юлдуз бор. У туркман миллий тақвими бўйича келаётган йилнинг рамзи бўлган сузувчи балиқлар тасвирланган мониторлар билан ўралган.
Бишкек
Бишкекда 15 декабрь куни мамлакат бош арчаси чироқлари ёқилди. Анъанага кўра, у Ала-Тоо майдонига ўрнатилди. Баландлиги - 32 метр, диаметри - 12 метр.
Тадбир меҳмонлари учун эстрада хонандалари иштирокида концерт дастури ташкил этилди. Арча юқоридан пастгача 32 метрли LED гулчамбарлар билан безатилган.
Душанбе
Душанбеда янги йилнинг асосий атрибути Мустақиллик майдонига ўрнатилди. Бу йил унинг баландлиги 30 метрга, диаметри эса 16 метрга етади.
Янги йил арафасида концерт ўтказилади ва байрам салют билан нишонланади.
Тошкент
Ўзбекистон Миллий кутубхонаси олдига йил анъанасига кўра бош арча ўрнатилди. Унинг баландлиги 35 метр.
Бу ерда байрамлар 28 декабрдан 8 январгача соат 11:00 дан 23:00 гача бўлиб ўтади.