Марказий Осиё давлатлари хавфсизлик кенгашлари котибларининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди

Котиблар
Фото: Ақорда

ASTANА. Кazinform - Астана шаҳрида Марказий Осиё давлатлари хавфсизлик кенгашлари котибларининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Қозоғистон Республикаси Хавфсизлик Кенгаши котиби Ғизат Нурдаулетов иштирок этди, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

Учрашувда минтақавий ва халқаро хавфсизликнинг долзарб масалалари, жумладан, сув-энергетика ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш масалалари ҳар томонлама кўриб чиқилди.

Шу билан бирга, томонлар Марказий Осиё давлатларининг транспорт хавфсизлиги ва транспорт-логистика салоҳиятини ривожлантириш жиҳатларини муҳокама қилдилар.

ҚР Хавфсизлик Кенгаши котиби ўз ҳамкасбларига мамлакатнинг қайд этилган масалалар бўйича позицияси ҳақида маълумот берди. Шунингдек, трансчегаравий дарё ресурсларини самарали бошқариш бўйича ҳамкорликни ривожлантириш, сувдан тенг ва адолатли фойдаланиш тамойилларига асосланган комплекс сув сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, ўзаро мажбуриятларни тўлиқ бажариш бўйича қатор таклифлар берди.

Марказий Осиёда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг умумий стратегик йўлларини шакллантириш, шунингдек, минтақанинг иқтисодий алоқаларини мустаҳкамлаш мақсадида транспорт йўлакларини янада ривожлантириш зарурлиги қайд этилди.

Биринчи учрашув якунларига кўра, томонлар минтақавий хавфсизликни мустаҳкамлаш соҳасида яқин ҳамкорликни давом эттиришга тайёр эканликларини билдирдилар.

Сўнгги хабарлар
telegram