Марказий Осиё давлатлари фавқулодда вазиятлардан эрта огоҳлантириш учун умумий платформа яратади

ТASHKENT. Кazinform - Ўзбекистон пойтахти Тошкентда Марказий Осиёда иқлим ўзгаришини бошқариш бўйича семинар бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinformнинг Ўзбекистондаги мухбири.

Марказий Осиё давлатлари фавқулодда вазиятлардан эрта огоҳлантириш учун умумий платформа яратади
Фото: Kazinform/Алихан Асқар

Йиғилишда Марказий Осиё давлатларининг масъул вазирликлари вакиллари, экспертлар ва халқаро экологлар иштирок этди. Улар трансчегаравий дарёларда сув сифатини яхшилаш ташаббуслари, фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга қаратилган мониторинг марказлари ишини такомиллаштириш масалаларини  муҳокама қилди.

Серик Аубакиров
Фото: Kazinform/Алихан Асқар

 

Қозоғистон делегацияси номидан ташриф буюрган Марказий Осиё давлатлари Фавқулодда вазиятлар ва табиий офатлар хавфини камайтириш маркази директори Серик Аубакиров 5 та давлатнинг хабар бериш тизимини интеграциялаш йўналишида ишлар бошланишини айтди.

“Энди биз турли фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш учун хабар бериш тизимларини интеграциялашга эътибор қаратмоқдамиз. Марказий Осиё давлатлари бир маконда жойлашган бўлиб, тўфон, вулқон отилиши каби офатлардан ташқари барча иқлим ўзгаришлари умумийдир”, — деди С.Аубакиров.

Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда трансчегаравий фавқулодда вазиятлар кам эмас. Яъни эпицентри бошқа давлатда бошланиб, оқибатлари қўшни давлатларда ҳам сезилиши мумкин бўлган зилзила каби хавфлар мавжуд.

“Шу билан бирга, ахборот тизимларини автоматлаштириш биз учун муҳим. Биз инсон омили иштирокисиз мобил иловалар орқали тезкор хабар берувчи ҳаво шарларини ишлаб чиқяпмиз. Ҳар бир давлатнинг ўз миллий назорат тизимлари мавжуд. Энди биз уларни бирлаштирамиз ва шу билан олдиндан фавқулодда вазият ҳақида ўзаро маълумот алмашиш учун умумий платформани ишлаб чиқамиз. Ташкилотимиз Марказий Осиё давлатлари фавқулодда вазиятлар вазирликларига таклиф тайёрлаш ваколатига эга”, — деди С.Аубакиров.

Марказий Осиё мамлакатлари миллий мониторинг тизимларини бирлаштирадиган платформа айнан қайси йилда ишга туширилиши маълум эмас. Ахир, бу давлатларнинг йиллик бюджетини режалаштиришга боғлиқ.

Сўнгги хабарлар