Марказий Осиё барқарорлик ва хавфсизлик марказига айланмоқда – Европа комиссияси вице-президенти

ASTANA. Kazinform – Еврокомиссия вице-президенти Маргаритис Схинас Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи ўртасидаги транспорт алоқалари бўйича инвесторлар форумининг ёпилишида сўзга чиқиб, Европа Иттифоқи ва Қозоғистон ўртасидаги шериклик катта истиқболга эга эканлигини таъкидлади.

 Маргаритис Схинас
Фото: kg.akipress.org

Брюсселда Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи ўртасидаги транспорт алоқаларига бағишланган икки кунлик инвестор форуми якунланди.

Сешанба куни тадбирнинг ёпилиш маросимида Европа Комиссияси вице-президенти Маргаритис Схинас сўзга чиқди.

“Марказий Осиёдаги транспорт бўйича «Global Gateway» инвесторлар форумини ёпиш мен учун катта шарафдир. Биз Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё ўртасидаги улкан ва ўзаро манфаатли шериклик янада ривожланишини интиқлик билан кутамиз”, – деди М.Схинас.

Бундан ташқари, Еврокомиссия вице-президенти Kazinformга берган эксклюзив изоҳида Инвесторлар форуми ғояси – ғояларни амалга ошириш ва транспорт узлуксизлигини рағбатлантириш эканлигини таъкидлади.

“Бу ажойиб ғояларнинг барчаси тадқиқот, сармоя ва пул талаб қилади. Ушбу тадбирдан мақсад ҳукумат, инвесторлар, миллий ва халқаро институтларни бирлаштиришдан иборат. Ҳамкорларимиз ушбу тадбирда фаол иштирок этганидан хурсандмиз. Бу истиқболли маънога эга”, – деди М.Схинас.

ЕК вице-президенти, шунингдек, Марказий Осиё дунёда аҳамият касб этаётганини таъкидлади.

Унинг сўзларига кўра, минтақа беқарор дунёда барқарорлик, хавфсизлик ва ўсиш марказига айланмоқда.

“Қозоғистоннинг афзаллиги шундаки, у Марказий Осиёдаги бешта давлат орасида иқтисодиёти энг яхши ривожланаётган энг йирик давлатдир. Бизда Европа Иттифоқи ва Қозоғистон ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг катта истиқболлари бор”, – деди М.Схинас.

Сўнгги хабарлар