Марказий Осиёда энергетика сиёсатида халқаро экспертлар катта ўзгаришлар кутмоқда
«Ташкилотимиз 2015 йилда ташкил этилган бўлиб, унинг вазифаси атом энергетикаси, хусусан, иқлим ўзгариши борасида кенг хабардорликни таъминлашдан иборат. Ўтган йилга қадар институт асосан Европа мамлакатларига эътибор қаратган. Кейин биз Марказий Осиё минтақаси бизнинг ишимизнинг катта қисми эканлигини англадик», - деди Тим Йео минтақада барқарор энергия хавфсизлигини муҳокама қилишга бағишланган анжуманда.
Экспертнинг айтишича, ташкилот Марказий Осиёда бу йўналишда катта ўзгаришлар кутмоқда.
«Биз иқлим ўзгариши бутун дунё бўйлаб энергия сиёсатининг асосий флагмани бўлишига ишонамиз. Марказий Осиё эса шу маънода жуда қизиқ минтақа – бу ерда биз кейинги бир неча йил ичида бўладиган ўзгаришларни кузатишимиз мумкин. Биз эса уларнинг гувоҳи бўлишни хоҳлаймиз», - дея қўшимча қилди Тим Йео.
The New Nuclear Watch Institute (NNWI) - ядро саноати кўмагида ҳукуматлар ўз мамлакатларининг узоқ муддатли барқарор энергия эҳтиёжларини қондириш воситаси сифатида ядро энергетикасини халқаро ривожлантиришга қаратилган тадқиқот марказидир.
Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев