Марказий Осиё ва Хитой ўртасидаги товар айирбошлаш 2022 йилда 45,4 фоизга ўсди

None
BEIJING. Кazinform – 2022 йилда Марказий Осиёнинг бешта давлати ва Хитой ўртасидаги товар айланмаси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 45,4 фоизга ўсди. Бу ҳақда жума куни Хитой Халқ Республикаси Бош божхона бошқармаси маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

ХХР Бош божхона бошқармаси маълумотларига кўра, Хитойнинг «Бир камар, бир йўл» бўйида жойлашган мамлакатлар билан савдоси 2022 йилда 19,4 фоизга ўсди ва 13,83 триллион юанни (жорий курс бўйича қарийб 2,05 триллион доллар) ташкил этди. Ўтган йил давомида Хитойдан «Бир камар, бир йўл» мамлакатларига экспорт 7,89 триллион юан (1,17 триллион доллар), Хитойга импорт 5,94 триллион юанни (882,6 миллиард доллар) ташкил қилди.

2022 йилда Марказий Осиёнинг бешта давлати ва ХХР ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 45,4 фоизга, Хитой ва АСЕАН ўртасида эса 15 фоизга ўсди.

Хитой божхона статистикасига кўра, 2022 йилда Хитой «Бир камар, бир йўл» бўйидаги мамлакатлардан энергия ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари импортини мос равишда 58,8 фоизга (2,46 триллион юанга (тахминан 365,5 миллиард доллар) ва 13,4 фоизга (370,4 миллиард юан (55,03 миллиард доллар) оширди.

Умуман олганда, 2022 йилда Хитойнинг ташқи савдо ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 7,7 фоизга ўсиб, 42,07 триллион юанга (тахминан 6,25 триллион доллар) етди. Шу билан бирга, Хитойнинг АСЕАН, ЕИ ва АҚШ билан савдоси 15 фоизга ўсиш билан 6,52 триллион юан; 5,65 триллион юан (+5,6%) ва 5,05 триллион юанни (+3,7%) ташкил этди.

Муаллиф: Руслан Сулейменов


Сўнгги хабарлар