Маркакўлда икки кундан бери ёғган қор қалинлиги 30 сантиметрга етди

Шарқий Қозоғистон вилоятида жойлашган Маркакўл қўриқхонаси ҳудудида биринчи қор тинимсиз ёғмоқда, деб хабар беради Kazinform Ўрмон хўжалиги ва ҳайвонот дунёси қўмитасига таяниб.

Маркакўлда икки кундан бери ёғган қор қалинлиги 30 сантиметрга етди
Фото: Видеодан олинган кадр

Жорий йилда алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда биринчи қор Маркакўл қўриқхонасига ёғди.

Икки кун давомида тўхтовсиз ёғган қор қалинлиги 20-30 сантиметрга етди.

Умуман олганда, бу йил Шарқий Қозоғистон вилоятида биринчи қор эрта ёғди.

қар

Фото: Видеодан олинган кадр

Ўтган август ойининг ўрталарида Қатонқорағай туманидаги Олтой тоғининг энг баланд нуқтаси бўлган Музтау чўққисига қор ёғди.

“Сўнгги 10 йил ичида биринчи марта қор жуда эрта ёғди. Бироқ қор тезда эриб кетди”, - дейди Кўккўл шаршараси яқинидаги сайёҳлик оромгоҳи раҳбари, альпинист Вячеслав Орлов.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от QAZFWC (@qazfwc)

Сўнгги хабарлар