Марк Рютте НАТО Бош котиби лавозимига тасдиқланди

Марк Рютте НАТО
Фото: NATO

ASTANA. Kazinform – НАТОга аъзо давлатлар Нидерландия Бош вазири Марк Рюттени альянснинг янги Бош котиби этиб сайлади. У октябрь ойида норвегиялик Йенс Столтенбергнинг ўрнини эгаллайди. Бу ҳақда альянснинг тегишли баёноти эълон қилинди.

“Шимолий Атлантика кенгаши Нидерландия Бош вазири Марк Рюттени НАТОнинг навбатдаги Бош котиби этиб тайинлашга қарор қилди, у бу лавозимда Йенс Столтенберг ўрнига келади”, – дейилади НАТО сайтида.

Йенс Столтенберг "НАТО иттифоқчилари танловини илиқ кутиб олди". У Рюттени трансатлантизм тарафдори, кучли етакчи ва консенсус яратишга қодир инсон сифатида таърифлади.

“Мен унга НАТОни янада мустаҳкамлашда муваффақиятлар тилайман. Мен НАТОни ишончли қўлларга топшириб кетаётганимни биламан”, – деб ёзди Столтенберг Х ижтимоий тармоғида.

Марк Рютте 57 ёшда. У 2010 йил октябрь ойидан бери Нидерландия ҳукуматини бошқариб келмоқда. 2023 йилгача у ўнг қанот либерал партия етакчиси бўлган. 2023 йилда Бош вазир ўз ҳукумати истеъфога чиқишини эълон қилди, чунки коалиция миграция кучайиши масаласида келиша олмади. Унинг ҳукумати янги Вазирлар Маҳкамаси тайинланмагунча ўз мажбуриятларини бажаради.

Йенс Столтенберг 65 ёшда ва 2014 йилдан бери НАТОни бошқариб келади. Унинг икки тўрт йиллик ваколатлари 2022 йил октябрь ойида тугади, бироқ иттифоқчилар Россия-Украина можароси туфайли икки марта унинг ваколатини узайтирди. Столтенберг НАТО Бош котиби этиб тайинланишидан олдин Норвегия Бош вазири бўлган ва федерал ҳукуматда бошқа лавозимларда ҳам ишлаган. Социал-демократик меҳнат партиясини бошқарган.

Сўнгги хабарлар
telegram