Maqsut Narikbayev University талабалари Ўзбекистонда тажриба алмашадилар

студент
Фото: Әлихан Асқар/Kazinform

TASHKENT. Kazinform - Maqsut Narikbayev University (MNU) талабаларининг тарихий билимларини кенгайтириш мақсадида ташкил этилган “Ипак йўли изидан” лойиҳаси асосида талабалар Ўзбекистонга экскурсияга борди, деб хабар беради Kazinform агентлигининг Тошкентдаги мухбири Алихан Асқар.

Бир йил аввал мазкур таълим муассасаси ташаббуси билан “Ипак йўли изидан” лойиҳаси доирасида ўқувчилар мамлакатимизнинг Тараз, Чимкент, Туркистон каби қадимий шаҳарларига саёҳат уюштирган эди. Бу йил ҳам бундай маърифий тадбир Ўзбекистонда давом этмоқда.

Maqsut Narikbayev University талабалари Ўзбекистонда тажриба алмашадилар
Фото: Алихан Асқар/Kazinform

Мазкур лойиҳадан кўзланган мақсади - тажриба алмашиш, талабаларнинг университетда тарих фанидан олган назарий билимларини қадимий шаҳарларга экскурсия ташкил этиш орқали ўзлаштиришдан иборат.

Ўзбекистон
Фото: Алихан Асқар/Kazinform

Қозоғистонлик ёшларнинг Тошкентдаги саёҳати Давлат юридик университетидан бошланди. Таълим муассасаси жойлашган бино ўтган асрларга гувоҳ. Бир пайтлар бу иншоот Мустафо Шоқай таҳсил олган эркаклар гимназияси бўлган.

Ўзбекистон
Фото: Алихан Асқар/ Kazinform

Эндиликда ёшлар Тошкент ва Самарқанддаги тарихий масканларга саёҳатга боришмоқда. Яқин кунларда қозоғистонлик талабалар қозоқ ва ўзбек тарихи сирларидан ҳикоя қилувчи қадимий объектларга ташриф буюриб, аждодлари мероси билан яқиндан танишадилар.

Ўзбекистон
Фото: Алихан Асқар/Kazinform

Эслатиб ўтамиз Maqsut Narikbayev University ва Тошкент давлат юридик университети ўртасида шартнома мавжуд бўлиб, унга кўра қўш диплом дастури амалга оширилади. Ушбу йўналишда таҳсил олган битирувчиларнинг биринчи гуруҳи жорий йилда диплом олади.

Сўнгги хабарлар