Maqsut Narikbayev университетида «Al Jazeera Week»нинг ёпилиш маросими бўлиб ўтди

журналистика мектебі
Фото: Maqsut Narikbayev University

ASTANA. Kazinform – MNU Халқаро журналистика мактабида «Al Jazeera Week» - «Al Jazeera ҳафталиги» якунланди. Ушбу тадбир ҚР Президенти Телерадиокомплекси ва Al Jazeera Media Network томонидан Maqsut Narikbayev University иштирокида ташкил этилди.

Мусобақа ёпилиш маросимида MNU Провости Сергей Пен Халқаро журналистика мактаби талабалари қимматли тажриба орттиришга муваффақ бўлганини таъкидлади.

Мақсұт Нәрікбаев университеті
Фото: Maqsut Narikbayev University

«Al Jazeera дунёнинг етакчи ОАВ ҳисобланади ва биз талабаларимиз халқаро экспертлардан журналистиканинг энг долзарб мавзулари ва усулларини ўрганиш учун ноёб имкониятга эга бўлганидан хурсандмиз. Шу муносабат билан мен Al Jazeera мутахассисларига журналистларнинг кейинги авлодини тарбиялаш истаги учун миннатдорчилик билдирмоқчиман. Умид қиламизки, бу самарали ҳамкорлик муваффақиятли давом этади. Шунингдек, талабаларга бундай имкониятни яратиб берган Қозоғистон Республикаси Президенти Телерадиокомплексига алоҳида миннатдорчилик билдираман”, – деди у.

«Al Jazeera ҳафталиги” иштирокчилари учун “Янгиликлар репортажи”, “Маълумотлар журналистикаси”, “Мобиль журналистика”, «Цифрли сторителлинг», “Янгиликларни олиб борувчилар учун курслар” каби мавзуларда 100 соатдан ортиқ назарий ва амалий машғулотлар ўтказилди. Таъкидлаш жоизки, бундай тажриба алмашиш нафақат Қозоғистонда, балки Марказий Осиёда ҳам илк бор ўтказилмоқда.

Масұт Нәрікбаев университеті
Фото: Maqsut Narikbayev University

«Al Jazeera ҳафталиги” ўқув дастурини тугатгандан сўнг талабалар ҳар бир мавзу бўйича ўз курс лойиҳаларини ҳимоя қилдилар ва Al Jazeera Media Institute сертификатларини олдилар.

Шунингдек, «Al Jazeera Week» доирасида Қозоғистон оммавий ахборот воситалари вакиллари ва Халқаро журналистика мактаби талабалари учун «Maqsut Narikbayev Public Lecture» лойиҳасининг тўртта очиқ маърузаси ўтказилди.

Мақсұт Нәрікбаев университеті
Фото: Maqsut Narikbayev University

Эслатиб ўтамиз, “Ал-Жазира ҳафталиги” 22 апрель куни Maqsut Narikbayev университетида ҚР Президенти Телерадиокомплекси ва Al Jazeera Media Network кўмагида бошланди.

Тадбир доирасида Maqsut Narikbayev University ва Al Jazeera Media Institute директори Эман Ал-Амри ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Ушбу меморандум академик тажриба алмашиш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва университетнинг халқаро аҳамиятини оширишга кўмаклашишга қаратилган.

Сўнгги хабарлар