Манғистаулик ёшлар МДҲ давлатларида амалиёт ўтайди

None
АQTAU. Кazinform – Манғистау вилоятида «МДҲ давлатлари ёшлар ташкилотлари етакчилари учун амалиёт» танлови натижалари эълон қилинди. Ғолиблар хорижда амалиёт ўташади. Бу ҳақда Манғистау вилояти ёшлар ресурс маркази маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

– Танловдан кўзланган асосий мақсад вилоятдаги ёш етакчиларнинг хорижда амалиёт ўташи, тажриба алмашиши учун имконият яратишдан иборат. Шу тариқа ёшларни муваффақиятга эришиш ва инновацион лойиҳаларни амалга оширишга чорлаш. Ҳудудларни ривожлантириш ва ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш учун иштиёқни ошириш. Энди Манғистаунинг энг сара ёшлари кузда Қирғизистон ва Грузияга ташриф буюриб, тажрибалари билан танишади. Умид қиламанки, улар ташриф давомида олган билим ва инновацияларини ўз соҳаларида қўллайдилар ва ёшлар камолоти йўлидаги лойиҳаларни жонлантиришда иштирок этадилар», — деди лойиҳа раҳбари Алмаз Жақсилиқ.

Таъкидлаш жоизки, илк бор бошланган танловга аризаларни қабул қилиш икки ҳафта давом этди. Бу даврда ёшлардан 101 та мурожаат келиб тушди. Уларнинг 50 таси техник танловдан ўтди. Комиссия йиғилиши икки кун давом этди ва ғолиблар аниқланди. Булар: Улмекен Жарасбаева, Нурсултан Мурзабек, Анар Катаева, Алмаз Дошчаев, Гулмайса Шанбаева, Нурлан Нараддинов, Данияр Амангелдиев, Гауҳар Шамқулова, Нурлан Қуанишбаи ва Алдияр Тўлеуов.

Муаллиф: Индира Сатенбай

Сўнгги хабарлар
telegram