Манғистаулик дизайнер Америкада ўтказилган фестивалда чопонни дунёга танитди

Манғистаулик дизайнер Айжан Рахимбайқизи Америка Қўшма Штатларида ҳар йили ўтказиб келинаётган, ҳар бир халқнинг маданий анъаналари, урф-одатлари, ҳунармандчилигини тараннум этувчи «Smithsonian folklife» фольклор фестивалида иштирок этиб, жундан тўқилган манғистауча чопонни тақдим этди.
Ушбу тадбир 1967 йилдан бери ҳар йили Вашингтонда ўтказилади.
Ҳар йили фестивалга АҚШнинг барча 50 штатлари ва 100 дан ортиқ хорижий мамлакатлардан вакиллар ташриф буюради.
Айжан Рахимбайқизи фестивалга «Маңғыстау мұнары» коллекциясини олиб борди.
«Менинг болаликдаги орзуим манғистауликларнинг қадимий устки кийими – туя жунидан тикилган чопонни замонавий қилиб, хорижда намойиш этиш эди. Дунёнинг гигант давлатларидан бири бўлган АҚШда бўлиб ўтган тадбирда иштирок этиш мен учун орзуим эди», – дейди Айжан Рахимбаивна.
Айжан 2016 йилдан бери ҳунармандчилик билан шуғулланади.
Фестивал 11 июлда Миллий Осиё санъат музейи Meyer Auditorium залида «Ҳунармандлар уюшмаси» томонидан яратилган декоратив намуналар тақдимоти билан якунланди.
Муаллиф: Индира Сатенбай