17:15, 08 Ноябрь 2022 | GMT +5
Манғистауда бу йил 2236 этник қозоқга ватандош мақоми берилди
АQTAU. Кazinform – Жорий йилда Манғистауда 2236 этник қозоқга ватандош мақоми берилди. Уларнинг аксарияти Турманистон ва Ўзбекистондан кўчиб келган, деб хабар беради Кazinform мухбири.
Ҳудудда ишчи кучига эҳтиёж йўқ. Шу боис Қозоғистон Республикаси Ҳукумати қарори билан виза берилган мамлакатлардан Манғистау вилоятига этник қозоқларнинг кўчиб келиши чекланди.
Аммо 17 июлдан буён Туркманистондан Манғистауга 827 нафар ватандош кўчиб келган. Улардан визасида Ақмола, Павлодар, Абай, Шарқий Қозоғистон ва Шимолий Қозоғистон вилоятлари келиш ҳудуди сифатида кўрсатилган 724 нафар фуқародан 307 нафари мазкур вилоятга кўчиб ўтган. Ишчи гуруҳ қарори билан эса 106 киши Манғистауда қолди.
1992 йилдан бери қўшни давлатлардан 140 мингга яқин киши Манғистауга кўчиб келган.
Муаллиф: Индира Сатенбай