Манғистау вилоятига сайёҳлар оқими 20 фоизга ошди

ASTANA. Kazinfirm - 2024 йилнинг биринчи ярмида Манғистау вилоятига 367 минг сайёҳ келди, деб хабар беради Kazinform агентлиги мухбири.

Развитие сферы туризма в Мангистау
Фото: Акимат Мангистауской области

Бу ҳақда вилоят ҳокими Нурдаулет Қилибай Марказий коммуникациялар хизмати матбуот анжуманида маълум қилди.

“Давлатимиз раҳбарининг топшириғига биноан вилоятда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича комплекс режа ишлаб чиқдик. Масалан, 2024 йилнинг биринчи ярмида хориждан ва мамлакатимиз вилоятларидан 367 минг нафар сайёҳ келиб, уларга 15,2 миллиард тенгелик хизматлар кўрсатилди. Ўтган йилга нисбатан ўсиш 20 фоизни ташкил этди. Ақтаудаги “Иссиқ пляж” ҳудудида инвестиция қиймати 100 миллиард тенге бўлган 11 та лойиҳани амалга оширишни режалаштирмоқдамиз. Жорий йилда 8,3 миллиард тенгелик 3 та лойиҳа амалга оширилди”, — деди Нурдаулет Қилибай.

Вилоят раҳбари Давлат раҳбарининг Қозоғистон халқига Мурожаатномасида билдирилган топшириқлари ижроси доирасида “Кендирли” курорт ҳудудининг бош режаси ишлаб чиқилганини таъкидлади.

Нурдаулет Қилибай курорт ривожланишини жадаллаштириш учун пляж ва экотуризмни кўнгилочар туризм йўналиши билан тўлдириш зарурлигини таъкидлади.

Ҳозирда бу масала манфаатдор ташкилотлар билан муҳокама қилинмоқда.

Сўнгги хабарлар