Манғистау вилоятида янги курорт шаҳарчаси барпо этилади

Манғистау вилоятининг Кендерли курорт ҳудудида йилига 300 минг кишини қабул қила оладиган сайёҳлик шаҳарчаси қурилади, дея хабар беради Kazinform ҚР Ҳукумати матбуот хизматига таяниб.

Новый курортный город построят в Мангистауской области
Фото: Правительство РК

Манғистау вилояти ҳокимлиги маълумотларига кўра, жорий йилда вилоятга қарийб 215 минг нафар дам олувчилар ташриф буюрган, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 9,5 фоизга кўпдир. 

Соҳада кўрсатилган хизматлар ҳажми 6,5 миллиард тенгега етди. 

Кейинги 2 йилда вилоятда меҳмонхоналар ва дам олиш масканлари қуриш бўйича 4 та йирик инвестиция лойиҳаси амалга оширилди. 

2025-2027 йилларда яна 12 тасини ишга тушириш, туризм соҳасида 500 дан ортиқ иш ўрни яратиш режалаштирилган.

Ҳудудда муҳандислик инфратузилмаси қурилиши бошланган Кендерли курорт ҳудуди вилоятнинг ташрифномаларидан бири ҳисобланади.

Кендерли
Фото: Правительство РК

 

«Кендерли денгиз соҳилининг ўзига хос хусусияти - сузиш мавсумининг давомийлиги. Географик жойлашув ҳам муҳим роль ўйнайди. Ўзига хослиги туфайли сайёҳларни жалб қилиш учун мос келади. Шу муносабат билан Президентимиз “Кендерли” туристик зонасини ташкил этиш бўйича аниқ топшириқ берди. Тегишли инфратузилмага эга махсус туристик шаҳарча қуришни режалаштирганмиз. Бу Жанаўзен шаҳрининг асосий юкини камайтиришга яхши самара беради”, — деди Кендерли қишлоғи ҳокими Мекен Уйсенов.

Сўнгги хабарлар