Манғистау вилояти чегарасини кенгайтириш режалаштирилмоқда

ASTANА. Кazinform – Манғистау вилояти чегараси ўзгариши мумкин. Бу ҳақда «Аshyq» НҲА порталида эълон қилинган Ҳукумат қарори лойиҳасида айтилади, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
Фото: qazaqgeography.kz

«Манғистау вилояти чегараси ва Каспий денгизи акваториясининг бошланғич чизиғи ўртасидаги умумий майдони 721 940,2365 гектар ерни вилоят ҳудудига қўшиш орқали ўзгартирилсин», — дейилади Ҳукумат қарори лойиҳасида. .

Ҳужжатга илова қилинган тушунтиришга кўра, ер майдонини ҳудудга киритиш учун қўшимча маблағ талаб этилмайди ва бу салбий ижтимоий-иқтисодий оқибатларга олиб келмайди.

«Лойиҳанинг қабул қилиниши Манғистау вилояти чегараси ва Каспий денгизи акваториясининг бошланғич чизиғи орасидаги ерни вилоят ҳудудига қўшиш орқали Манғистау вилояти чегарасини ўзгартириш имконини беради», — дейилади қарорда.

Ҳужжат 24 майга қадар жамоатчилик муҳокамаси учун тақдим этилади.

Муаллиф: Алихан Асқар


Сўнгги хабарлар