10:06, 29 Май 2019 | GMT +6
Манғистау шифокорлари туркиялик туристнинг ҳаётини сақлаб қолди
АҚТАУ. Kazinform - Манғистау вилоят шифохонаси ходимлари Туркиядан келган туристнинг ҳаётини сақлаб қолди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
1972 йилда туғилган бемор аввал Бейнеу туман шифохонасининг қабулхонасига етказилган. У ерда унга ёпиқ мия жароҳати, мия чайқалиши, кўкрак қафасининг ёпиқ жароҳати диагнозлари қўйилган.
Беморнинг айтишича, у йўл-транспорт ҳодисасига учраб, шундай жароҳатлар олган. Икки кундан кейин Бейнеу туман шифохонасидан вилоятга юборилган. Вилоят шифохонасида травматологлар уни ҳаётга қайтарган. Ҳозирда у ватанига қайтишга тайёргарлик кўрмоқда.