Манғистау, Атирау, Ақтўбе вилоятларининг айрим ҳудудларида ҳаво жуда иссиқ бўлади

Мамлакатнинг шарқ, жануб, жануби-шарқ ва шимоли-шарқида атмосферанинг фронтал қисмлари ўтиши билан беқарор об-ҳаво ва ёмғир ёғиши кутилмоқда. Республиканинг жануби-шарқи ва шарқида момақалдироқ, кучли ёмғир, дўл ва бўрон бўлиши мумкин. Мамлакат бўйлаб шамол кучайиши кутилмоқда. Мамлакатнинг ғарб, шимоли-ғарб ва шимолида ҳаво ёғингарчиликсиз.
«Ғарбий Қозоғистон, Атирау, Ақтўбе, Манғистау, Қизилўрда, Улитау вилоятларининг аксар қисмида, Қостанай вилоятининг жанубида, Ғарбий Қозоғистон вилоятининг жануби ва шимолида, Манғистау вилоятининг жануби ва шимоли-шарқида, Атирау вилоятининг жанубида, Ақтўбе вилоятининг ғарбий қисмида. Ҳаво жуда иссиқ бўлиши кутилмоқда.
Жамбил, Қизилўрда, Манғистау, Ғарбий Қозоғистон вилоятларининг аксарият қисмида, Туркистон вилоятининг жанубий, ғарбий, шимолий, чўл ҳудудларида, Атирау вилоятининг жанубида, шимолида, Қостанай, Қарағанди, Улитау, Жетису вилоятларининг жанубида, Ақтўбе вилоятининг жануби-шарқида ёнғин хавфи мавжуд.
Жетису, Ақмола, Шимолий Қозоғистон вилоятларида, Абай вилояти шимолида, Шарқий Қозоғистон вилоятининг жануби ва ғарбида, Алмати вилоятининг ғарби ва марказида, Қостанай вилоятининг шимолий ярмида, Павлодар вилоятининг шимоли-ғарбий ва шарқида ёнғин хавфи кутилмоқда», - деб ёзади синоптиклар.